ТАК,ДИРМИКАН....
Бошимдан оғир кунларни ўтказдим. Ўшанда кимдир «ҳаммаси ўткинчи, ўтиб кетади», деса ишонмасдим. Шукрки, ўтиб кетар экан…
Турмуш ўртоғим билан қўшнимиз орқали танишгандик. Тўғрироғи, қўшним уларга мени тавсия қилишган. Ўз навбатида бизга ҳам куёв томонни мақтади. Учрашдик, бир-биримизга маъқул бўлдик ва тўйимиз ўтди. Тўйдан сўнг бир ой ўтар-ўтмас, эримга қизлар қўнғироқ қилишини сезиб қолдим.
— Уйланмасимдан олдин гаплашган қизларим, — дея пинагини бузмай изоҳ берди эрим. — Нега менга уйланмадингиз, дейишяпти…
Бу гапдан сўнг нима дейиш мумкин. Индамадим. Дардим ичимда қолди. У эса аввал бекитиб гаплашган бўлса, энди ёнимда ҳам бемалол ҳиринглашиб ўтирарди. Ўзимни ҳўрланга