Европанинг энг ғайриоддий таомлари 2 fevral 2017, 13:03
Дунёнинг ҳар бир қисми ҳар хил пазандалик хусусиятларига эга бўлади. Биз Европа мамлакатлари йўлкўрсаткичларидан йиғилган 5 та энг ғайриоддий таомлар тўғрисида гапирмоқчимиз.
Фото: YouTube Бельгия чигирткаси
Қаердадир, Австралиядами ёки Океанияда аборигенлар ҳашаротларни ейиши тўғрисида кўпчилик эшитган. Маълум бўлишича, бельгияликлар ҳам оқсилнинг «ёввойи» манбаси бўлмиш чигирткани истеъмол қилишар экан.
Бақа панжалари (Франция)
Бақа панжалари машҳур французча тансиқ таомлардан бири ҳисобланади. Айтишларича, у товуқ қанотлари мазасини эслатувчи таъмга эга.