Савол:
Ассалому алайкум, Жанубий Кореяда ишлаб юрган юртдошларимиз ишхонага тегишли бўлган ошхонада овқатланишади, холбуки корейслар ўзбеклар мусулмон эканлигини, биз чўчқа емаслигимизни билишади, биз хам емаймиз, лекин буларни ошхонасида чўчқа пиширган идишлари бор, чўчқа гўшти солинган таомларни солинган идишлар бор, бу идишларни қатрон қилинмагунча ҳаром хисобланади, лекин ошпазлар буни билмайди, уларга тушунтиришни эса иложи йўқ. Иш қаттиқ, овқатланмасангиз ҳолдан тоясиз, карислар иш вақтида хар бир минутини хисобга олиб ишлашади, дам олишга ҳар 2 соатда 10 дақиқа берилган. Шунинг учун аксарият юртошларимиз шунақа шароитда овқатланишади. Бунга шариат нима дейди?