ЎЗИНГИЗНИ ЎЗИНГИЗ АСРАНГ, ДЎСТИМ
Дунё ҳануз кўринмас ёв комида,
Гар тушмай десангиз унинг домига,
Қалқон бўлиб қалбнинг истеҳкомига,
Ўзингизни ўзингиз асранг, дўстим!
Неча ҳаёт гулин сўндирмиш бу дард,
Неча дилни чил-чил синдирмиш бу дард,
Одамзотни ғамга толдирмиш бу дард,
Ўзингизни ўзингиз асранг, дўстим!
Яқин борманг ҳеч вирус ўчоғига,
Шошманг ҳали дўсту-ёр қучоғига,
Дилни отмай хавф-хатар пичоғига,
Ўзингизни ўзингиз асранг, дўстим!
Сино бобом ўгитларин тинглангиз,
Энг зўр табиб ўзингизсиз, англангиз,
Энг аввало руҳни тетик айлангиз,
Ўзингизни ўзингиз асранг, дўстим!
Кимдир дори-дармон нархин ошириб,
Пул топмоқни ўйлар, айбин яшириб,
Ундайларни Худойимга топшириб,
Ўзингизни ўзин