Қизалоғим Сурайё
(Қизим Сурайёнинг туғилган кунига атаб ёзилган шеър)
Нозиккина, қора кўзли, меҳрибоним, фариштам,
менинг кенжа қизалоғим, эркатойим орастам.
Меҳри дарё, ақли зиё, очиқ кўнгил, серҳаё,
паричеҳра, гули раъно, барно қизим Сурайё.
Сайидимнинг зебосисан, ҳаётисан, жонисан,
ширин-шакар набиралар томирисан, қонисан.
Болаларингга малҳамдирсан, мисоли меҳригиё,
камтарин ва кўнгли юмшоқ, нозик қизим Сурайё.
Сен бахтиёр ҳам фаровон, файзли уй маликаси,
фарзандларинг шамчироғи, бегингни мастураси.
Офтоб мисол сен бетиним, таратгайсан нур гўё
латофатли, сабоҳатли, зукко қизим Сурайё.
Тонг саҳардан оқшомгача юмуш билан тинмайсан,
болаларим қувнасин деб ором нима билмайсан.
Ҳар хи