Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:
- Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.
Ҳаким киши шундай деди: - Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми? Йигит: -Ҳа. Донишманд: - Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги