Аёлини қирқ кун ҳалол луқма билан боқишни хоҳлаган мўмин
Марв шаҳри қозиси қизининг бўйи етиб қолганини сезиб, унга мос келадиган куёв қидира бошлабди.
Ҳар куни эшигини совчилар тақиллатиб келар, лекин қози жаноблари шошилмасди, ҳеч қайси бири у кишининг дидига мос тушмасди.
Кунларнинг бирида қози туш кўради. Тушида қизини “Муборак” деган ғуломига никоҳлаб бериш айтилади.
Лекин бунга ҳам ҳа деганда рози бўлмайди. Туш ҳам қайта-қайта кўрилавергач, ғуломини зимдан кузата бошлайди. Бироз вақт ўтиб уни солиҳ инсон эканига, хайрли куёв бўлишига ишонч ҳосил қилганидан кейин бу фикрини ёру дўстларига, яқинларига маълум қилади. Айримлари бой-у бадавлат, янада муносиб