ЁВУЗ КУН!
Дунё бир сесканди, дунё бир тўзди,
Иймон ҳар томонга сочилган куни.
Хилқат уммонида важоҳат сузди,
Аёллар аврати очилган куни.
Қаҳрдан туғилган бу ёвуз диллар,
Фақат маъсиятга чўзмишлар қўллар
-Ҳамма гуноҳларга очилди йўллар,
Аёллар аврати очилган куни.
Аллоҳга ҳар қанчаnтўкмасин кўз ашк,
Эрларнинг қалбидан кўтарилди рашк.
Куфр, ширк йўлида бошланди кураш,
Аёллар аврати очилган куни.
Салтанатлар кетди,қулади юртлар,
Бўй кўрсатди кўнгли чиркин бебурдлар.
Олдлар йиғладилар,чинқирди ортлар,
Аёллар аврати очилган куни.
Қушлар парвозида ҳаловат йўқолди,
Балиқлар овозсиз фарёдлар солди.
Кўзимиз ўнгида ғурур топталди,
Аёллар аврати очилган куни.
Силкинди оғриқдан гўд