Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Халқлар Аллоҳ таолонинг фуқароларидир. Аллоҳ таолога бандаларнинг маҳбуброғи оиласига манфаатлироғидир”, – дедилар». Баззор ва Табарий ривояти.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда келтирилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг яхшироғи – бошқаларга манфаати кўпроқ тегадиганидир”, – деганлар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ётишдан олдин таҳажжудга туришни ният қилса-ю, лекин уйқу ғолиб келиб, тонг отгунича ухлаб қолса, қилган ният учун ҳам савоб берилади, уйқуси эса Роббидан садақа бўлади». Имом Насаий ривояти.