Йўқ, ҳаммаси тугаган эмас, Олдиндадир бизлар кутган бахт. Бахт кутганлар бахтсизман демас, Бахт кутганга етиб ортар вақт! Нима бўпти, сени йўқотдим, Ана, юрак ётибди чил-чил. Нега сен деб тонгни уйғотдим, Нега сен деб йиғлайди кўнгил! Нима бўпти, йўқолган йиллар, Юрагимни ўртаса ёмон. Наҳот яна чорлайди йўллар, Наҳот сени излайман ҳамон! Нима бўпти, кўзларимда ёш, Тегмаганга нега тегаман! Сўнгги бор кўксимга қўйгин бош, Мен сени сўнгги бор севаман! Шунинг учун, мен унутганлар, Майли мендан кетганлар келмас. Лек унутма бахтни кутганлар, Бу дунёда бахтсизман демас!