#КУН_ҲАДИСИ Усома ибн Зайд розийаллоҳу анҳумо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни асҳобларига: "Жаннатга кириш учун енг шимарувчилар борми? Чунки у таърифга ожиз. Каъбанинг Раббига қасамки, жаннат чарақлаган нур, тебраниб турган райҳонлар, тикланган қасрлар, тўлиб оқувчи анҳорлар, пишиб етилган турли хил мевалар, гўзал ва чиройли жуфтлар, софлиги ва тиниқлиги абадий бўлган кўпдан-кўп зеб-зийнатлар диёридир. У олий, ажойиб, тинч ва осойиштадир", дедилар. Асҳоб: "Биз жаннат учун енг шимарувчилармиз, эй Расулуллоҳ!" дейишди. Ул зот: "Иншааллоҳ, денглар", дедилар..." Ибн Можа ривоят қилган.