МАВЛОНО РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ
• Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.
• Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард.
• Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.
• Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?
• Ишқ азоби тортмаган юрак ё телбанинг, ё мурданинг юрагидир.
• Эй, ёр! Биз ишқ узумининг шингиллари эдик-ку! Бошқа шишаларга шароб бўлибмиз, бошқа хаёлларда ҳароб бўлибмиз.
• Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.
• Кўнглингни покламабсан-ку, тинмай таҳорат олганинг нимаси?!
• Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айби