Туғилдинг, бу ҳаёт остонасида ,
Сени қарши олди , бир ёғоч бешик .
Улғайиб , яшаб сўнг кўзинг юмганда ,
Қабринга кузатди , тебранмас бешик .
Бу ҳаёт - шу икки бешик ораси .
Туғилдинг , ўрашиб оппоқ йўргакка ,
Эркалаб , эъзозлаб , севиб-суюшди .
Руҳ оҳир танангни тарк этган куни ,
Яна оқ йўргакга ўраб қўйишди .
Бу ҳаёт - шу икки йўргак ораси…
Кўз очиб , ҳаётни кўрганинг заҳот ,
Одамлар йиғингга жим қулоқ осди .
Бандаликни бажо келтирган кунин ,
Дунёни ўзгалар кўз ёши босди .
Бу ҳаёт - шу икки йиғи ораси...
Шу қисқа ҳаётда энг муҳим юмуш ,
Яхши ном қолдириб , яшамоқ экан .
Англадим , туғилиш аслида дўстим ,
Ўлимга илк қадам ташламоқ экан .
Бу ҳаёт - туғилиш ва ўлим ораси...