Ассалому алайкум Россияда ва бошқа ўлкаларда бугун 5-июль куни Ҳайит байрамини нишонлаётган азиз дўстлар, қадрли диндошлар, барчангизга Ҳайит байрами муборак бўлсин, дастурхонларингизга тўкинлик, қалбларингизга хотиржамлик, танангизга соғлик, чўнтагингизга бойлик сўраб қоламан. Қаерда ва ким билан бўлманг бошингиз омон бўлсин, ҳар доим ҳалолдан топинг, ҳалолга сарфланг, ғийбату туҳматлардан йироқ бўлинг, барча-барча яхшиликлар сизларга ёр бўлсин азизлар.