Очиб қўйинг, деразаларни... Дунё оғир дардга чалинган. Ҳеч бўлмаса осмон томондан Кириб турсин жаннат шамоли. Очиб қўйинг, деразаларни... Кўнглингизни очган мисоли. Руҳингизда қандайдир қуш бор, “Олиб кет!” деб тунга ялинган. Бўлса, қўйиб юборинг уни, Қўйинг, кетсин ўз осмонига. Самолардан гул баргин тўккан Ўша атирглуллар ёнига... У сизни деб келганди ахир, Кетган бўлса аламли , дардли. Демак, дунё бенур, бебағир, Демак, ҳаво захарли, гардли. Очиб қўйинг, деразаларни... Ювиб кетсин ёмғирлар туни. Ғамлар босган юрагингизга Фақат... бир кун қайтаринг уни! Очиб қўйинг, деразаларни...