Айтишларича, бир эркак бир бегона аёлни хохлаб кўз остида олади. Бир кун шу аёл тижорат мақсадида карвонга қўшилиб йўлга чиқади. Халиги одам хам уша карвонга қўшилиб аёл ортидан кетади. Оқшом вақти карвон бир ерга тўхтайди ва хамма уйқуга ётади. Бу орада эркак аёлнинг ёнига келади ва мақсадини унга айтади. Аёл эса: " Бор кузатиб кел, хамма ухладимикин билайликчи"- дейди. Таклифи қабул бўлди деб ўйлаган эркак севиниб кетади, карвон атрофини айланиб келади ва: " Хамма ухлаган" - дейди. Шунда аёл: -"Яхши. Аллохчи, ажабо шу соатда Аллох хам ухлаганмикин нима дейсан?" - деб сўрайди. Эркак: "Йўқ, Аллох хеч қачон ухламайди, мунграмайди хам" - деб жавоб беришга мажбур бўлади.