Мени деб сенчалик кyйганим борми?
Болам деб, бош силаб суйганим борми?
Айт сендан яқиним боламми, ёрми???
Мен сенга севишим айтмадим Онам.
Согиниб йўл кутдинг келсам, келмасам,
Ишондинг алдасам, "вақтим йўқ" десам, Кимларга севдим деб ичиб минг қасам,
Бир сенга севишим айтмадим Онам...
Аслида сен сабаб, менинг борлигим, Мехрингни хаққими кўнгил торлигим,
Эх менинг мунисим, менинг хорлигим,
Мен сенга севишим айтмадим Онам...
Бир йўклаб бормадим пулим йўқмиди?
Бир жуфт нон, ё битта гулим йўқмиди?
Бир сенга қолганда тилим йўқмиди?
Мен сенга севишим айтмадим Онам...
Йигласанг кексалик, инжиқлиб атаб,
Қўй дедим ва кетдим қўлимни силтаб,
Аслида қарзимку хар тонг, эрталаб,
Мен сенг