Хотимамиз бўлсин
жаннатий.
Нетай ахир бандаманда
гуноҳ бисёр,
Истиғфорлар айтай дилдан
такрор, такрор.
Раҳм айла жаннатингдан
мен умидвор,
Тавбаларим қабул этгил
Парвардигор!.
Шам ёқса ҳам ёришмагай
гоҳо кўнгил,
Ўғилми ё, қизми ахир фарзанд эрур
Қиз кўрдим деб, дошном берган инсон кўпдир,
Товбаларим қабул этгил
Парвардигор!.
Отасига дўқ уради гоҳо ўғил,
Меҳр нима англамайди қалби сўқир.
Меҳрга зор бўлиб ўтган кимса кўпдир,
Тавбаларим қабул этгил
Парвардигор!.
Тирноққа зор, йиғлаб ўтган аёллар бор,
Дилбандини пулга сотган аёллар бор.
Нокаслар бор,тавба қилмас дунё безор,
Тавбаларим қабул этгил
Парвардигор!.
Сотилмайди орият ҳам, меҳр асли,
Шукр қилмас ўтган кунга
инсон н