Писанд қилмас
димоқчи,
Ўзича ноз фироқчи,
Ёлғончим-эй,
ёлғончим,
Алдоқчи! Қўлимдан тутинг дейди,
Бораман кутинг дейди,
Нега унда келмайди,
Алдоқчи! Ваъдалар узун терак,
Вафодан йўқдир дарак,
Макри милён беюрак, Алдоқчи! Сўзларин ўйнатади,
Кўзларин ўйнадаи,
Жонимни қийнатади,
Алдоқчи! Нигоҳлари ёнар чўғ,
Киприкларин отар ўқ,
Бирорта рост гапи йўқ, Алдоқчи! Шавкат дейман қасам ич,
Яна алдар эрта кеч,
Ишонмайман энди ҳеч,
Алдоқчи! Писанд қилмас
димоқчи,
Ўзича ноз фироқчи, Ёлғончим-эй,
ёлғончим,
Алдоқчи!