#хотира Бувимлар ҳаётлигида ёз фаслида қўй ёғида гўшт қовуриб берардилар: "Компот ва мева-чева - каппор совуқлик, бунақада сулайиб, оғзингдан сув келиб кетади. Шунинг учун мана бу гўштни жиззаси билан тез еб олгин, қарасам, роса бўшашиб қолибсан. Иссиқлик ҳам еб тургин, нуқул компотга осилиб олмасдан! Димламага ҳам қўй ёғидан солиб егин, фақатгина каром ва картошка емасдан! Тушундингми, болам? Ҳозирги кунда барча тановвул қиляётган овқатларинг - совуқлик, унинг устига-устак овқатларинг писта ёки пахта ёғида бўлган, шунинг ҳамманг тез-тез шамоллаб турасанлар! Бизларнинг ёшлигимизда ошлар зиғир ёғида ёки қўй ёғида пиширилар эди, энди эса ҳар куни писта ёғи ейсанлар. Бувингни гапига қулоқ