Менинг бор бисотим
шу ғариб кўнглим,
Ҳеч ким тополмайди
кўнглимни, ҳеч ким.
Парвойингиз фалак, жилмаясиз
сиз жим,
Кўнглим йиғлаяпти, ахир,
одамлар!...
Кўзларим тубида аламлар
пинҳон,
Ситамлар жонимни ўртайди
ёмон.
Қаранг, кулгуларим - қалбаки,
ёлғон,
Кўнглим йиғлаяпти, ахир,
одамлар!...
Осмондан қарайсиз—илмайсиз
кўзга
(Тушиб қолганим йўқ аслида
сизга!)
Ҳеч ким тушунмайди —
Раббимдан ўзга,
Кўнглим йиғлаяпти, ахир,
одамлар!...
Таскин тиламайман ҳеч қайси
касдан,
Кўнглингиз бехабар бир мунгли
сасдан.
Қийналиб кетдим-ку,
овутолмасдан,
Кўнглим йиғлаяпти, ахир,
одамлар!...
Кўнглим кўксимдами? Кўксимни
тилиб,
Қўлимдан келса-ю отардим
юлиб...
Онам қаердалар, юпат