Онам уйғоқ Ярим тунда Кеч қолсам гар Ўчирмайди Ёқиб чироқ. Кўзлари тўрт Йўлларимда, Фақатгина Онам уйғоқ. Бола эдим, Бир вақтлари Қадамларим Роса титроқ. Қўлларимдан Тутган мудом, Муштипарим Онам уйғоқ. Оғринсам гар Ой, йилда бир, Атрофимда, Ҳозир, бироқ. Ой ухласа Ухлайдики, Ухламайди Онам уйғоқ. Айб қилсам ҳам Урушмайди, Ё қилмайди, Оғир сўроқ. Тонг саҳардан То тун қадар, Болам дея Онам уйғоқ. Кундан олдин Қизаради Тандирининг Юзи олқоқ. Нон ҳидидан, Бўй бўлса ҳам Доим бирдай Онам уйғоқ. Туғулишим Бош тарихим, Ўшанда ҳам Тутган тўлғоқ. Ер, коинот Ухласа ҳам, Яна мунис Онам уйғоқ. Дуоларда Қўли титрар, Кетсам агар, Сафар узоқ. Мен нотавон Ухлайман-у, Ўз уйида Онам уйғоқ. Ғариб бўлиб Юрганим