ХАЁТДАН ТЎЙДИМ ДЕМА"
Ўзга юртда қийналсанг хам,
Ўзга қадринг билмаса хам.
Соғинч сени қийнаса хам,
Хаётдан тўйдим дема!
Дўстинг тузоқ қўйганда хам,
Сени хафа қилганда хам.
Жонингдан тўйдирганда хам,
Хаётдан тўйдим дема!
Бошинга ғам тушганда хам,
Хижрон сени қучганда хам.
Ичингда дард тўлганда хам,
Хаётдан тўйдим дема!
Сени холинг сўрмаса хам,
Сени яхши демаса хам.
Сени доим қийнаса хам,
Хаётдан тўйдим дема!
Дўстингман деб келганда хам,
Пулинга дўст бўлганда хам.
Пул йўғида кетганда хам,
Хаётдан тўйдим дема!