БЕГОНА ХОВЛИ...
Отанг бор ховлига, кирасан эркин.
Онанг бор бўларди, дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, улардан кейин.
Отанг хамда онанг, бўлсалар хаёт,
Қадрла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат.
Боролмай қоласан, улардан кейин.
Қучоғин кенг очиб, кутса хам уканг,
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг,
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Қулоққа кирмайди, укангни гаплари,
Томоқдан ўтмайди, пишган ошлари.
Уйқу хам келмайди, қолсанг тунлари,
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.
Соғинасан ахир, болалик ховлинг,
Куласан-у аммо, хижилдир кўнглинг.
Ўзгариш йўқ аммо, бегана ховлинг,
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.