PROART компанияси «Эрисиони» ансамбли шоу дастурини тақдим этди
Ўзбекистон Республикасида ўтказилаётган грузин маданияти кунлари доирасида Proart компанияси томонидан 27 май куни соат 19:00да «Истиқлол» санъат саройида Грузиянинг «Эрисиони» Давлат Академик халқ қўшиқлари ва рақс Ансамбли ажойиб этно-шоу концерти тақдим этилди.
Париж, Мадрид, Нью-Йорк, Афина, Женева, Москва, Сингапур ва бошқа дунё шаҳарларида машҳурликка эришган ансамбль Ўзбекистон саҳнасида ўз маҳоратини намоён қилди.
Аввал маълум қилганимиздек, концертда 70дан зиёд артистлар қатнашди. Иштирокчилар дастурда мураккаб акробатик трюкларни намойиш қилишди. Дунё халқлари кўнглидан жой олган грузин миллий рақслари, миллий қўшиқ