Бир талпинсам сизга етаман, Бир зарб билан эшик очилур. Аммо, нечун, ташлаб кетаман, Сизни десам, юрак сочилур? Бир талпинсам, бахтни қучасиз, Бир хўрсинсам қайтар дарёлар. Аммо, нечун, дарё бўлолмам, Умр ўтар, ўтар дунёлар? Бир талпинсам, олам гулистон, Бир шахт билан гина тўкилур. Аммо, нечун, сиртмоқдир алам, Оёғимга кишандир ғурур? Бир талпинсам меникидирсиз, Ўзим экиб, ўзим ўрганим. Бу шабистон қисматлар аро Кўзим очиб… кўрганим. Бир талпинсам, юрак ҳам тўхтар, Қумга сингар умр тўлқини. Одам бўлиб одам бўлмадик, Учрашамиз руҳ бўлган куни.