Етмиш юлдуз ёғилиб,
Ярим ойча тўлолмас.
Етти янга йиғилиб,
Битта она бўлолмас.
Она тирик эшикка
Ғурбат яқин йўлолмас.
Менинг эса, бағрим қон,
Вайронаман, Онажон...
Гарчи биз ёш, ғўр эдик,
Сиз бор — биз ҳам зўр эдик.
Бир майизни беш ўғил
Тенг бўлишиб ер эдик.
Гоҳ талашсак, ҳақ сўзни
Онам айтсин, дер эдик.
Тушми энди у замон,
Ҳайронаман, Онажон.
Тирик юрса волиданг,
Тоққа кучинг етаркан.
Онанг ўлса, бошингдан
Офтоб ўтиб кетаркан.
Жиндеккина алам ҳам
Тоғдек ботиб кетаркан.
Кўксим тўла минг армон,
Тўлғонаман, Онажон.
Онасиз уй — ойсиз тун
Экан энди ўйласам.
Қалбни ўртар дардларим,
Қай бирини сўйласам?
Сизсиз кўчам бефайз,
Ҳаловат йўқ уйда ҳам.
Фариштаси тарк этган
Остонама