Гўшакни тутаман соғиниб,
Девона дилимда зўр титроқ.
Рақаминг тераман минг бор лек,
Қўрқаман қилгани қўнғироқ.
Гўшакни ўрнига қўяман,
Ўрнига тушмайди дил бироқ.
Мен ҳамон бир сени суяман,
Қилолмайман,аммо қўнгироқ.
Қилолдим жамлаб бор шаҳдимни,
Қўрқувни енгдилар соғинчим.
Овозинг эшитмоқ бахтини,
Мосуво этмагин ўтинчим.
Гўшакдан таниш куй таралар,
«Энди мен найлайин,найлайин»
Тирналди битмаган яралар,
Ўзимни нима деб алдайин.
Шу оний лаҳзада ҳаёлим,
Учдилар энг яқин ўтмишга.
Отабек эдингку мисоли,
Севгим дарс берарди Кумушга.
-Эшитаман.
-Кимсиз?
Қолдим жим.
Гунг каби айтмадим бирор сўз.
Бахтиёр эканинг англадим,
Чуғурлар ёнингда митти қиз.
Сукунат.
Жимжитлик тоғдан зил,
Хаяжон қамрайди