Кимсан дема,
Кимлигим мавҳум.
Хаёт оғушида Сокин бир садо,
Мусаввирим буюк,
Тасвирим гўзал,
Менинг мусаввирим Худодир, Худо.
Кимсан дема асли,
Одамман, одам,
Зуволам
Тупроқдан,
Кулолчим Эгам.
Фақат савол берма,
Саволлар берма,
Эгам яратганки,
Дунё бири кам.
Кўнглимни сўрама,
Тупроқман, тупроқ,
Рухим само қадар,
Самолар қадар.
Аммо оёғимни ердан узолмам,
Руҳим, Само сари манзил муқаррар.
Таним тупроқ қадар,
Борарим тупроқ.
Мехмонман хозирча дунёларида...
Муалиф- (Нигора Д)