Кўнгилларимиз ғашлаб,
Биз ғарибларни ташлаб,
Устозим кетиб қолди!
Мардона эди сўзсиз,
Илмда дарё, тенгсиз,
Бўзлатиб бизни, эссиз,
Устозим кетиб қолди!
Ирфон йулида ўтди,
Қўлларимиздан тутди,
Ичим эзилиб кетди,
Устозим кетиб қолди!
Ғариб бўлиб қолдик, оҳ!
Бу не кўргулик, эй воҳ!
Ўзинг сабр бер Аллоҳ!
Устозим кетиб қолди!
Юрган эдим керилиб,
Устозимла севиниб,
Аттанг қилдим эзилиб,
Устозим кетиб қолди!
Шогирдлар етим қолдик,
Мусибатзада булдик,
Ўлмасдан бурун ўлдик,
Устозим кетиб қолди!
Номи Муҳаммад Содиқ
Минг фазилатга лойиқ,
Бир яратганди, Холиқ!
Устозим кетиб қолди!
Аброр энди бардам бўл,
Шогирдмисан, махкам бўл! Етимларга малҳам бўл!
Устозинг кетиб қолди!
Кўзларимизни ёшлаб,
Кўнгилларимиз ғашлаб,
Биз ғарибларни ташлаб,
Устозим кетиб қолди!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 31
Islom.uz sayti edi