Хўрланган мардикор аёл.
Қўйлиқ шоҳ бекати ёнгинасида мардикор бозори бор. У ерда турли ёшдаги қиз-жувонлару йигитларни кўрасиз. Улар ҳар бир ўтаётган машинага умид билан тикилишади. Тўхтаган машинанинг олдига эса худди қушдек учиб бориб, атрофини ўраб олишади.
Паркент туманига бориш учун бекатда ҳамкасбимни кутиб ўтирдим. Юқоридаги манзарани анча кузатдим. Аксини олгандек, ҳамкасбим ҳам тезроқ кела қолмади. Хизмат сафари билан Тошкент вилоятига чиқмоқчи эдик. Вақтнинг тезроқ ўтишини истаб, мардикор аёллар томон юрдим. Атрофимга дарҳол қизлар, аёллар йиғилишди. Ёшлари мендан катта бўлса-да, улар “Опажон, иш борми?”, дея менга жавдираб қарашарди. “Ҳамма ишни бажариш қўлимдан келади, фақат пу