Сизни раво кўрмади толе...
Пешонамнинг торлигими бу,
Лабларимдан қочдилар кулгу,
Дил четимда йиғлайди туйғу...
Сизни раво кўрмади толе...
Юракгинам тортди кўп жабр,
Осмонларни ўпсада сабр,
Соғинч ўтга солади ахир...
Сизни раво кўрмади толе..,
Дунёларни менга тор этди.
қисматнинг шу уйинларидан,
Шўрлик юрак зорланиб кетди.
Сизни раво кўрмади толе..,
Армон бўлди энди мухаббат,
Сиз-ла қурган бахт қасрим нураб.
Ундан қолди вайрона фақат...
Сизни раво курмади толе..,
Мен учун ишқ эшигин ёпди,
Бечора ғам чеккан кўнглимэй.
Хижрон сени минг кўйга солди.
Сизни раво кўрмади толе..,
Дийдор они мақшарга қолди.
Бирга ўтган ширин дамларим,
Хижронингиз ичра йўқолди.
Сизни раво кўрмади толе..,
Завол э