Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақлари. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мусулмоннинг мусулмонда бешта ҳаққи бор: 1. Саломига алик олиш; 2. Беморнинг ҳолидан хабар олиш; 3. Жанозасида қатнашиш; 4. Таклиф қилса бориш; 5. Акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, «Йарҳамукаллоҳ», деб жавоб қайтариш». Имом Бухорий ривоят қилган.