УЧ ЎҒИЛ
Учта ўғли бор эди унинг,
Уч ўғилнинг -
Учта хотини.
Икки варақ дори рўйхати:
Қай бирига айтсин ботиниб?..
Ҳар бирида икки-уч бола,
Ҳар бирида «рўзғор» деган ғор,
Мактаб, боғча - кунда юз чиқим,
Ундан бошқа минг ташвиши бор...
Ҳар бир дори -
отнинг калласи,
Пенса ўлгур урвоқ бўлмайди.
Оғир келди шу қиш чилласи,
Чидай, деса, оғриқ қўймайди...
«Ётмасангиз бўлмайди, хола!» -
Доктор йигит жиддий чайқар бош.
«Хўп, хўп» - дейди.
«Тез ёрдам» кетгач,
То тонггача дардга берар дош.
«Қўнғироқ қил, ўғлингни чақир!» -
Хуноб бўлар ота дарғазаб.
«Қўйинг, ўзи кепқолар ахир...»
Умид қилар
Эшикка қараб...
«Нима бўлса, фақат сизгами?
Шундоқ ҳам бир дунё қарздасиз!
Пули яхши, дарди бизгами?
Эҳ, дадаси