......СЎНГИ СЎЗ....
Жим кетма, илтимос бирон сўз айтгин,
Скунат инграшин ёмон кўраман.
Сўнги сўз айтмасанг, ортингга қайтгин,
Мен сенсиз йўқликка ўхшаб қоламан !
Йўқлик нелигини айтайми сенга,
Жони йўқ жисмимда юриб туришим.
Қопқора бўёқлар суртилган дилга,
Ўлмаган юракни кўмиб қўйишим !
Жим кетма, бирон сўз айтиб кет, ахир,
Совуғи муз каби бўлса ҳам, майли.
Зора дилимдаги чўғ бўлган қабр,
Мангуга музласа шу сўз туфайли !
Чўғ билан яшамоқ қанчалар оғир,
Оловсиз тутамоқ дегани шудир.
Кул бўлиб куймасин бечора бағир,
Илтимос, гар кетсанг чўғни ҳам ўчир !!!
.............Гул Баҳор...............
24.02.2019.