= АЛЛОХ ТАОЛО ДЕДИ :
▪
«Ким бир ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳни Ғофур, Роҳийм ўлароқ топадир»
(Нисо сураси, 110-оят)
------------------
Ушбу оятда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло гуноҳ қилган бандаларга Ўзининг марҳамати, фазлу карами ва бағри кенглигидан хабар бермоқда. Бу ояти карима ҳақида ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтганлар:
«Аллоҳ Ўз бандаларига карами, афви, ҳилми, раҳматининг кенглиги ва мағфиратининг беқиёслиги ҳақида хабар бермоқда. Кичикми-каттами, кимки гуноҳ қилса-ю, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли Зот топади. Гарчи гуноҳлари осмонлару ердан, тоғлардан катта бўлса ҳам».