Сизга бир киши: «Фалон шаҳарга бордим, жуда чиройли экан. Унинг таърифига сўз ожиз. Шаҳарда ўтмиш, бугун ва келажак мужассамлашгандек, гўё» деса, у ерга боргингиз келмайдими? Албатта, келади. Бор-будингизни аямай, ўша жойга отланасиз. Ошиб борса, нафсингиз ором олади, роҳатланасиз ўша ерда.
Энди бир тасаввур қилинг: «Бир маъво бор. Шундай маъвоки, у ердан бир зум бўлса-да, мусулмонларнинг қадами узилмайди. Ҳар йили миллионлаб мўмин-мусулмонлар муқаддас жойга бориб, худди онадан туғилган чақалоқдек гуноҳларидан фориғ бўлиб келади.
Бир маскан бор. Шундай масканки, у ерда оламларнинг Султони, башарият гултожи, кўз қувончи, қалб сурури, сизу бизни тўғри йўлга чорлаган Расулуллоҳ соллаллоҳу ала