Ёлғон ниқоб тақиб юрмаган,
Нотўғри ўй, хаёл сурмаган,
Оллоҳ ундан юзин бурмаган,
Солиҳа бир қиз топинг она.
Қўлда бўлсин қурон китоби,
Хар бир сўзга таёр жавоби,
Кўп тегади менга савоби,
Солиҳа бир қиз топинг она.
Қариндошми ёки нотаниш,
Билмаса ҳам бирор битта иш,
Эл оғзида бўлмаган мишмиш,
Солиҳа бир қиз топинг она.
Учрашувга фурсат кутмаган,
Ҳеч бир ошиқ қўлин тутмаган,
Севги дея алам ютмаган,
Солиҳа бир қиз топинг она.
Бошида бор ҳижоб рўмоли,
Лаб оғзидан, кетмаган боли,
Оддийлиги бўлсин тимсоли,
Солиҳа бир қиз топинг она.
Кўринганга қошин қоқмаган,
Зимдан қараб ортга боқмаган,
Ҳис туйғуни ҳали ёқмаган,
Солиҳа бир қиз топинг она.
Тилидаги, дилида ҳам бор,
Кўнгли очиқ, сира йў