Термизийдаги бошқа бир ривоятда шундай қўшимча қилинади: “Ва бир жарчи (фаришта) нидо қилади: “Эй эзгулик (ажр-савоб) истаган кимса, тоат-ибодатга келиб қол! Эй ёмонлик (гуноҳ) истаган кимса (гуноҳдан) тийил”. Аллоҳнинг дўзахдан озод этилган (кўп) бандалари бор(ки, шояд сенга улардан бири бўлиш насиб қилса). Бу (рамазон ойининг) ҳар бир кечасида (такрорланади)”[1].
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Жаннатда Райён деган бир эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорларгина кирадилар. Улардан бошқа ҳеч кимса бу эшикдан кирмайдилар. (Қиёмат кунида): “Рўзадорлар қани?”, –дейилади. Шунда рўзадорлар ўринларидан турадилар. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Улар кириб бўлгач бу эшик ёпилади ва бошқа ҳеч ким кирмайди”. Имом Ибн Хузаймадаги бир ривоятда шундай дейилади: “…уларнинг охиргиси кириб бўлгач (бу эшик) ёпилади. Кирган одам сув ичади, сув ичган кимса асло чанқамайди”[2].
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Қайси банда Аллоҳ таоло йўлида бир кун рўза тутса, албатта шу бир кунлик рўзаси туфайли Аллоҳ унинг юзини етмиш йил дўзахдан йироқ қилади”[3]. Рўзанинг фазилати тўғрисида бундан бошқа ҳам талай ҳадислар мавжуд.
[1] Бухорий (1898), Муслим (1079), Насоий (4\126) ривоят қилишган. Қўшимчани Термизий (682) “кучли” ровийлар шажараси билан ривоят қилган.
[2] Бухорий (1896), Муслим (1152), Термизий (765), Ибн Можа (1640), Насоий (4\168) ва Ибн Хузайма (1902) ривоят қилганлар.
[3] Бухорий (1898), Муслим (1079), Термизий (1622) ва Насоий (4\173) ривоят қилишган.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев