ҒИЙБАТЛАРГА ИШОНМАНГ
Душманларим тўқиган,
Туҳматларга ишонманг.
Менинг кимлигим билмай,
Ғийбатларга ишонманг.
Бировга топиб нуқсон,
Номин қоралаш осон,
Мен ҳақимдаги ёлғон,
Суҳбатларга ишонманг.
Омад Оллоҳдан туҳфа,
Бир зум ўйлаб кўр тўхта,
Дўст либосида сохта,
Суратларга ишонманг.
Ким яхшию, ким ёмон,
Фақат ўзига аён,
Йўлдан урса бир нодон,
Бидъатларга ишонманг.
Душманларим тўқиган,
Туҳматларга ишонманг.
Менинг кимлигим билмай,
Ғийбатларга ишонманг.