Жундаб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Эй одам боласи, қарагин! Аллоҳ сени ҳаргиз аҳдидан бирор нарсани зое қилган ҳолда топмасин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
(Яъни, субҳи намозини ва қолганларини ҳам ўқиган кишига ёмонлик қилишдан огоҳлантириляпти.)