ОНАЛАР ОЁГИ ОСТИДА ЖАННАТ.
Бу хадис маъносин ўйладим узоқ,
Китоблар варақлаб изладим узоқ.
Ривоятлар келар қаторма- қатор,
Барида Оналик мақтови бисёр.
Лекин улар ичра битта ривоят,
Қалбимни ларзага келтирди гоят.
Жаноби Пайғамбар бир куни ногох,
Мазордан ўтардилар асхоблар хамрох.
Қабристон тўридан бир фарёд келди,
Юракни эзгувчи аччиқ дод келди.
Дод эмас, хасратли бир нолиш эди,
Хар бир "ох" жон олиб, жон бериш эди.
Пайғамбаримиз шул томонга юрдилар,
Ва янги қазилган бир қабрни кўрдилар.
Хаёлан Аллох даргохидан ижозат олдилару,
Сўнгра ул майитни сўроққа солдилар.
Расули акрам дедилар: Айт,
тўкдингми мусулмоннинг қонин?
Майит деди: Йўқ огритмовдим мусичанинг жонин.
Демак кун кўрганса