Чемпионат вақти, динни унутмай,
Чин дилдан такроран, шаҳодат айтинг.
Леонель Мессидан, ғалаба кутмай,
Футбол фанатлари, исломга қайтинг!
Роналдо сизларнинг, оғанггиз эмас,
Ревалдо почча ё, тоғанггиз эмас,
Ҳеч бири исломда, фойданггиз эмас,
Футбол фанатлари, исломга қайтинг!
Тунинггиз ўтади, ғафлатда бедор,
Енгилса додинггиз, дунёга ошкор,
Енгсалар қувончдан, тақасиз тумор,
Футбол фанатлари, исломга қайтинг!
Барселона деса, боринггиз фидо,
Реал Мадрид учун, жонинггиз фидо,
Гоҳида номус-у, оринггиз фидо,
Футбол фанатлари, исломга қайтинг!
Роналдо тиржайса, шодон куласиз,
Реални исломдан, яхши биласиз,
Дин эмас футболга, амал қиласиз,
Футбол фанатла