Аслида лойиқ у, барча эъзозга, Ғолиб чиқар она, қўйсам овозга. Овозингни ўхшатиб мулоим созга, Қани биир, онангдан аҳвол сўраб қўй. Мурувват истар деб қўрқма бродар, У сени кўтарган осмонга қадар. Яна ҳам кўтарса, насихати—зар, Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй. Дуосин ололгин, гул бўлар ,,чўл”инг, Хеч йўқ ўзинг учун, мард бўлсин қўлинг. Хеч сабаб тиркама тўсолмас йўлинг, Мард бўлиб онангдан аҳвол сўраб қўй!!!