Севикли
Пайғамбаримизнинг
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
етти нафар: уч ўғил ва тўрт қиз
фарзандлари бўлган. Улар:
Қосим, Тоҳир, Иброҳим, Зайнаб,
Руқаййа, Умму Кулсум1 ва
Фотима (розийаллоҳу анҳум).
Қосим Расулуллоҳнинг
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
тўнғич фарзанди бўлиб,
пайғамбарлик ваҳийи
келишидан олдин туғилган. Ўн
етти ойлик бўлганида вафот
этган.
Ибн Исҳоқ ва бошқа олимлар
Қосим пайғамбарлик
келмасидан илгари вафот
этгани ҳақида маълумот
беришган.
Пайғамбаримизни (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) шу
ўғилларининг номи билан “Абул
қосим”, яъни “Қосимнинг
отаси” деб чақиришган.
Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи
ва саллам) иккинчи ўғиллари
Тоҳир ҳақида Зубайр ибн
Баккор