(Ибратли ҳикоя) Бир кишининг кекса отаси бўлиб, у йигит умрини фақат отасининг хизматида ўтказар эди. Аллоҳ таоло унинг отасига қилаётгани хизмати сабаб ризқига барака берар эди. Аёлининг: “Бирор бир касб-ҳунар ўрганинг, отангиздан сўнг нима қиласиз?” деган саволларига доим: “Мен касб билан машғул бўлиб қолсам, отам қаровсиз қолади”, дея жавоб қайтарар эди. Йигит узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб, дуосини олди. Отаси қазо қилди. Тирикчилиги учун келаётган ризқи ҳам тўхтади. Йигит мардикорчилик қилиш ниятида шаҳарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким юмушга олиб кетмади. Киши уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб, ғамгин ҳолда бир дарахт соясида уйқуга кетди. Тушига отаси кирди. –