Кўзларимдан тошган ёмғирлар,
Изларингни ювди мавлудам.
Шодлигимни алмашди армон,
Баҳтли бўлгин менинг Холидам.
Жоним десам, титрайди жоним.
Ёр бўлмади суйилган ёрим.
Таскин берар менга волидам,
Баҳтли бўлгин менинг Холидам.
Қизлар кўпдур,гурунлари кўп.
Шодон-шодон кулишлари кўп.
Баҳт қуши учди ҳовлимдан,
Баҳтли бўлгин менинг Холидам.
Бир кам дунё,камлиги менда.
Айрилиқни алами менда.
Ҳаста шоир қалами менда,
Баҳтли бўлгин менинг Холидам.
Куйган юрак,севиб севилмас.
Сўнган юулдуз қайта туғулмас.
Мажнун дардкаш энди ҳолимдан,
Баҳтли бўлгин менинг Холидам.
Мухаммад Рахмон.