* * *
Севаман демайди,
Айтолмайди у !
У жуда иболи - хаёли Дилдор.
Унга термулганим - умрим заволи,
Унинг кўзларида, бир олам сир бор.
Севаман демайди кўзлари айтар,
Унинг нигоҳида асир бўлганман.
Қаршида термулиб хаёлдан толиб,
Меҳрнинг нурига қарийб ўлганман...
Севаман демайди,
Мен ҳам айтолмам.
Лек ишқдан намоён, нигоҳларимиз.
Бир - бирга боқиб, кўзлар сўзлашар,
Энг тотли сўз ила, дил - оҳларимиз ...
Севаман демайди, қарайди мунгли.
Шаҳло кўзларида термулмоқ азоб.
Фироқда қолмоғим жуда қайғули,
Муҳаббат аҳволим қилурми хароб...
Севаман демайди кўзлари айтар !!!