Кимлар учун кўкдаги ойман,
Кўл узатиб ета олмайди.
Ким учундир тупроқман лойман.
Тепкилашдан асло толмайди.
Яна кимлар пулимга шайдо,
Тенги йўқ деб қиёслар Mохга.
Ярим кўнглим бўлмоқда адо.
Aлла кимлар итарар чохга.
Бировларга сўзим хуш ёқар,
Такрор-такрор тингласам дейди.
Ким изимдан кир излаб боқар,
Хатосини англасам дейди.
Кимдир бошим узра парвона..
Ширин сўзи жонимга оро.
Ким дўзахга айлаб равона.
Мехрни хам кўрмайди раво.
Яна кимдир ғариб бошимга,
Ёғдиради бўхтон тошини.
Алла кимлар келиб қошимга,
Тўкиб кетар аччиқ ёшини.
Асли кимман эй қодир Роббим.
Кимгадир йер, кимгадир осмон.
Тош эканки чидади сабрим,
Тош бўлмоғим шунчалар о с о н !