Беш кунлик дунёнинг ярми
дард алам,
Ярмини таърифин битмади қалам,
Изим кутганларга туганмас салом,
Хаёлларим суюб ўтганлар қанча..
Гох кўкда яшадим, гохида ерда,
Озорим туйдингиз билмам қаерда,
Кўнглингизга кўнглим уладим шеърда,
Сўзларим согиниб кутганлар қанча...
Оёқ боссам кўпда қадалди тикон,
Мени ташлаб кетди орзуга имкон,
Бир армонга ошно бўлганида жон,
Захарханда иғво тутганлар қанча..
Кимга қандай билмам бу хаёт йўли,
Ким шайтон, ким эса Рахмоннинг қули,
Манглайим силаса тақдирнинг қўли,
Хасаддан оловлар ютганлар қанча..
Эртаклар тўқилди изимда қатор,
Ўзинг сабр бергин ё Парвардигор,
Бир куним омонат бир кунимдир ор,
Менга ғайри тақдир битганлар қанча..
Ўзга дун